Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак

13.01.2021
author avatar

Александр НАВОТНИЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– моддий ёрдам турлари;
– моддий ёрдамни тўлаш ҳақидаги қарорни ким қабул қилади;
– моддий ёрдамни беришда ҳужжатларнинг  расмийлаштирилиши;
– моддий ёрдамдан солиқлар: ЖШДС, ижтимоий солиқ;
– моддий ёрдам ва фойда солиғи;
– моддий ёрдамнинг бухгалтерия ҳисоби;
– моддий ёрдамнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилиши.

 

Иш берувчи ходимларга ва корхонада ишламайдиган шахсларга бола туғилиши, оила аъзоси вафот этганда, табиий офатларда ва бошқа шундай ҳолларда моддий ёрдам кўрсатишга ҳақли. Моддий ёрдам, қоида тариқасида:

  • жисмоний шахснинг иши ва унинг натижалари билан боғлиқ эмас;
  • ноишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган тўлов ҳисобланади.

Истисно тариқасида Солиқ кодексининг 372-моддаси 4-бандида назарда тутилган рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган моддий ёрдамлар суммаси ташкил қилади. Бу моддий ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига олиб борилади ва ишлаб чиқаришнинг таннархига киритилади (ишлаб чиқариш ходимларига тўланганда).

Моддий ёрдам иш ҳақидан фарқли равишда мажбурий хусусиятга эга эмас: иш берувчи  корхонада бундай имконият бўлган тақдиргина, уни тўлаб бериши мумкин.

Моддий ёрдамни тўлаш, миқдорлари ва уни амалга оширишнинг тартиби асосларини меҳнат ёки жамоа шартномаларида, корхонанинг бошқа ички ҳужжатларида белгилаб қўйинг.

Корхонангизда белгиланган қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам моддий ёрдамни беришингиз мумкин. Мазкур ҳолатда асос бўлиб жисмоний шахснинг аризаси ва раҳбарнинг буйруғи ҳисобланади.

Эътибор беринг
Агар моддий ёрдамни муайян шароитларда кўрсатиш меҳнат ёки жамоа шартномаларида, бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган бўлса, бу ходимларга иш берувчилардан ушбу шароитлар содир бўлганда уни тўланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Қачон моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин

Қоида тариқасида моддий ёрдам қуйидаги ҳолатларда кўрсатилади:

  • муайян оилавий шароитлар рўй берганда – ходимнинг ёки унинг фарзандларининг тўйи, оилада бола туғилиши, ходимнинг ўзи ёки унинг оила аъзосининг вафот этиши;
  • касал бўлиши муносабати билан;
  • фавқулодда ҳолатларда, табиий офатлардан кўрилган зарарларни қоплашга;
  • зарурат бўлганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда;
  • бошқа шахсий ҳолатларда – юбилей, оғир молиявий ҳолат, пенсияга чиқиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар.

Ташкилот ўзининг ички ҳужжатларида моддий ёрдамни тўлаш учун бошқа ҳолатларни кўрсатишга ҳам ҳақли. 

Эътибор беринг
Қонунчиликда моддий ёрдамнинг юқори чегараси белгиланмайди. Солиқ кодексида белгиланган айрим моддий ёрдам турлари бўйича...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг