Корхона мулкий мажмуа сифатида реализация қилинганида ҚҚС қандай ҳисобланади

01.06.2026
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– корхонанинг сотиш нархи унинг таркибига кирувчи мол-мулклари баланс қийматидан паст бўлганда ҚҚС ҳисоб-китоби;
– унинг таркибига кирувчи мол-мулклари баланс қийматидан юқори бўлганда бўлганда ҚҚС ҳисоб-китоби.
– унинг таркибига кирувчи мол-мулклари баланс қийматидан юқори бўлганда ҚҚС ҳисоб-китоби.

 

Корхона мулкий мажмуа сифатида кўчмас мулк деб тан олинади. У олди-сотди, гаров, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин .

Мулкий мажмуа сифатида корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган қуйидаги барча мол-мулк турлари киради:

  • ер участкалари;
  • бино ва иншоотлар;
  • ускуна;
  • инвентарь;
  • хом ашё ва маҳсулот;
  • талаб қилиш ҳуқуқи ва қарзлар;
  • корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар.

Корхонани сотиш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида корхонани сотиш шартномаси тузиладиган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай шартномаларнинг нотариал гувоҳлантирилиши талаб этилмайди .

Шартнома имзолангунига қадар қуйидагилар тузилган ва тарафлар томонидан кўриб чиқилган бўлиши, кейин шартномага илова қилиниши лозим:

  • мол-мулк инвентаризацияси далолатномаси;
  • бухгалтерия баланси;
  • аудиторлик хулосаси;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот;
  • корхонанинг...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг