Тўлов тизимлари ва маркетплейслар чекларининг солиқ қонунчилигига мувофиқлигини қандай таъминлаш керак

10.06.2026
author avatar

Элнор ФОЗИЛОВ

«Yangi texnologiyalar» ИАМ онлайн-НКТ бўлим бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– тўлов тизимлари ёрдамида ёки маркетплейслар орқали сотишга қарор қилган бўлсангиз, эътибор бериш лозим бўлган ўзига хос жиҳатлар;
– мобиль илова ёки компания сайтини солиқ органларининг тизимлари билан интеграция қилиш зарурияти;
– электрон тўлов тизимлари ва маркетплейслар хизматларидан фойдаланишни бошлаш;
– тўлов ва чекни шакллантириш схемасини танлаш:
       «жойларда тўлов» ёки «масофадан туриб тўлов»;
       маркетплейс ва ЭТТ чеклари бўйича ахборотни солиқ ҳисоботларида акс эттириш;
       «жойларда тўлов» схемасини қўллаш учун зарур бўлган созламалар;
       «масофадан туриб тўлов» схемасини қўллаш учун зарур бўлган созламалар;
– расмийлаштириш:
– ЭТТ ва маркетплейс чекларида олдиндан тўлов ва бўлиб-бўлиб тўлашни;
– ЭТТ ва маркетплейс орқали ҳисоб-китоб қилишда қайтаришни;
– ЭТТ ёки маркетплейс орқали шакллантирилган чекдаги хатони тузатиш.

Эътибор беринг
Тавсияга Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Электрон тўлов тизимлари (ЭТТ) ва маркетплейсларда касса чекларини шакллантиришнинг янги қулай усуллари пайдо бўлган бўлиб, бунда тўлов тизими ёки маркетплейснинг ўзи назорат-касса техникаси функциясини бажаради . Ушбу тавсияда тўлов тизимлари ва маркетплейслар орқали шакллантириладиган чекларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини қандай таъминлаш кераклигини кўриб чиқамиз.

Тўлов тизимлари ёки маркетплейслар орқали сотишга қарор қилган бўлсангиз, нимага эътибор бериш лозим

Технологияни танлаган ва ЭТТлар ёки маркетплейслар билан ишлашни ташкил этган ҳолда қуйидагилардан келиб чиқинг: 

1. Ҳар қандай товар ёки хизматни сотишга «Сотиш» тўлов тури билан битта онлайн-НКТ чеки шакллантирилиши керак; 

2. Онлайн-НКТ чеки аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (кейинги ўринларда – Онлайн-НКМ тўғрисида низом) 7-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Бу ҳақда батафсил тавсияда ўқинг.

ЭТТ ёки маркетплейс томонидан фойдаланиладиган технология, шу жумладан чекда қуйидагилар акс эттирилишини таъминлаши керак:

  • уларнинг номи бўйича реализация қилинган товарлар (хизматлар) рўйхати;
  • ҳар бир товарга (хизматга) tasnif.soliq.uz сайтида жорий версиясига мувофиқ келадиган МХИК;
  • рақамли маркировкалаш белгиси, агар товар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлса.

Амалиётнинг кўрсатишича, ҳаммасидан кўра мураккабликлар кўпроқ айнан ушбу маълумотларни акс эттиришда юзага келади, сабаби улар чекда харидор билан ҳисоб-китоб қилиш чоғида, чекни шакллантириш пайтида кўрсатилади, бунинг учун эса тегишли техник имкониятлар керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз

Мажбурий рақамли...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг