Иш вақтининг ҳисобини қандай юритиш керак
Тавсияда:
– ҳисобга олиш даври учун рухсат этилган иш вақти давомийлигининг ҳисоб-китоби;
– иш вақтини ҳисобга олишнинг турини танлаш;
– иш вақтини ҳисобга олиш табелини тўлдириш.
Ҳар бир ходимнинг иш вақтини ҳисобга олинг ва буни бунинг учун махсус мўлжалланган ҳужжатларда – табелда, журналларда ва бошқаларда қайд этиб боринг
.
Ҳисобга олиш ҳужжатларини, иш вақтини ҳисобга олишнинг – ҳар кунги (кунбай) ёки жамлаб ҳисобга олиш турига қараб расмийлаштиринг.
Иш вақтини ҳисобга олиш, қоида тариқасида, кадрлар бўлими ходими томонидан юритилади. Aгар штатлар жадвалига кўра, корхонада бундай лавозим мавжуд бўлмаса, ҳисобга олиш бўйича мажбуриятлар бошқа ходимга, масалан, бухгалтерга юклатилиши мумкин.
Ҳар кунлик ҳисобга олиш тизими жорий этилганда ҳар бир ходим томонидан ишланган соатларни ҳар куни ҳисобга олинг. Ҳар кунги ишнинг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтасида – 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида – 8 соатдан ошиши мумкин эмас

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter