Ish haqini qanday hisoblash lozim

10.08.2026
author avatar

Tatyana BELOUSOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– иш ҳақини ҳисоблаш учун кадрларга оид ҳужжатлар;
– иш ҳақи тўлаш қоидалари;
– вақтбай ҳақ тўлаш:
ойлик;
кунлик;
соатлик;
– байрам кунлари, тунги вақт учун вақтбай иш ҳақи;
– вақтбай ҳақ тўлашда МҲЭКМ;
– натижаларга қараб меҳнатга ҳақ тўлаш:
ишбай;
ишбай-мукофот;
ишбай-прогрессив;
– дам олиш ва байрам кунлари, тунги вақт учун ишбай ҳақ тўлаш;
– ишбай ҳақ тўлашда МҲЭКМ.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • Президентнинг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон Фармони;
  • 11.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1095-сон Қонун;
  • Президентнинг 01.06.2026 йилдаги ПҚ-210-сон қарори;
  • Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармони.

Иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун кадрларга оид қандай ҳужжатлар керак

Ходимнинг иш ҳақини тўғри ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар керак:

  • янги қабул қилинган ходимлар учун – ходим иш бошлаган сана, лавозими ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими. Буларни буйруқдан, меҳнат шартномасидан билиб олиш мумкин;
  • ходим учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими. Бу меҳнат шартномасида, Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда, жамоа шартномасида ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади;
  • маош ҳажми, тариф ставкаси. Ушбу маълумотлар штат жадвалида, меҳнат шартномасида қайд этилади. Агар маош (тариф ставкаси) оширилса (масалан, ходимнинг иш юкламаси оширилганда), бу ўзгариш буйруқ билан расмийлаштирилади;
  • вақтбай меҳнатга ҳақ тўлашда – ой давомида амалда ишлаган вақт. Ушбу маълумот иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилади;
  • ишбай тизимда – ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳажми, ишбай ҳақ нархлари. Ушбу маълумотлар бажарилган ишлар нарядида, меҳнат шартномасида, Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда қайд этилади;
  • қўшимча тўловлар ва устамалар. Бу маълумот, агар қўшимча тўловлар ва устамалар мунтазам тусда бўлса, Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда ёки ходимларга алоҳида