Иш ҳақи қандай тўланиши керак

26.03.2025
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– иш ҳақи тўланадиган валюта;
– иш ҳақини тўлаш муддатлари;
– иш ҳақи ва бошқа тўловлар кечиктирилганлиги учун фоизлар (компенсация) тўлов;
– бўнакнинг тўланиши;
– иш ҳақини бериш кунларини белгилаш;
– ойлик иш ҳақининг шакллари;
– иш ҳақининг берилиши;
– иш ҳақининг пластик карталарга ўтказилиши:
      ходимларга банк карталарини очиш;
      иш ҳақининг банк карталарига ўтказиладиган қисми;
      иш ҳақининг банк картасига ўтказилишини расмийлаштириш;
– берилмаган иш ҳақини депонентга ўтказиш;
– ҳисоб-китоб варақасини тузиш.

 

Иш ҳақини қандай валютада тўлаш керак

Иш ҳақи миллий валюта – сўмда тўланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно . Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.

Иш ҳақини чет эл валютасида тўлаш Ўзбекистон ҳудудида рухсат берилган ҳисоб-китоблар рўйхатига кирмайди  . Бунда Президентнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистондаги корхоналарга, давлат муассасаларига ва илмий-таълим ташкилотларига чет элдан жалб этилган хорижий мутахассислар иш ҳақини ўзининг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида олишлари мумкин .

Мисол учун, иш ҳақи чет эл валютасида қуйидагиларга хориждаги ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш йўли билан тўланиши мумкин:

  • «LG CNS Uzbekistan» ҚКга ишга жалб этилган хорижий жисмоний шахсларга ;
  • Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг чет эллик ходимларига .
Вазият
Корхона маошларни чет эл валютаси эквиваленти кўринишида белгиламоқчи 
Корхонада чет эллик фуқаролар ишлайди.

Уларнинг лавозим маошларини АҚШ долларида белгилаш, иш ҳақини эса Марказий банк курси бўйича сўмда тўлаш мумкинми?

– Мумкин. Қонун ҳужжатларида маошлар, тарифлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш нархларини чет эл валютасига эквивалентда белгилаш тақиқланмаган.

Меҳнат шартномасида иш ҳақи миқдорини чет эл валютасида, унинг ҳисобланиши ва тўланишини эса миллий валютада кўрсатиш мумкин.

Меҳнат шартномаси ёки корхонанинг ички ҳужжатида чет эл валютаси эквивалентини миллий валютага қайта ҳисоблаш услубиятини белгиланг.

Масалан, у даромад ҳисобланган санадаги Марказий банк курси бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган ойнинг сўнгги куни ёки ўртача тортилган ойлик курс бўйича қайта ҳисоб-китоб бўлиши мумкин.

Мисол
Иш ҳақининг чет эл валютаси эквиваленти кўринишида қандай белгилаш мумкин 
Чет эллик ходим билан тузилган меҳнат шартномасида, унга иш ҳақи ҳисоб-китоб қилинадиган ойнинг сўнгги кунидаги Марказий банк курси бўйича 1 000 АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада ҳисобланиши кўрсатиб...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг