Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак
Тавсияда:
– моддий ёрдам турлари;
– моддий ёрдамни тўлаш ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши;
– моддий ёрдамни беришда ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши;
– моддий ёрдамга солиқ солиниши;
– моддий ёрдамнинг бухгалтерия ҳисоби;
– моддий ёрдамнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилиши.
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:
- 2026 йил учун солиқ ҳисоботининг янги шаклларига;
- Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармонига.
Иш берувчи ходимларга ва корхонада ишламайдиган шахсларга бола туғилиши, оила аъзоси вафот этганда, табиий офатларда ва бошқа шундай ҳолларда моддий ёрдам кўрсатишга ҳақли. Моддий ёрдам қоида тариқасида:
- жисмоний шахснинг иши ва унинг натижалари билан боғлиқ эмас;
- ноишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган тўлов ҳисобланади.
Солиқ кодексининг 372-моддаси 4-бандида назарда тутилган рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган моддий ёрдам бундан мустасно. Ишлаб чиқариш ходимлари учун мукофотлаш тўғрисидаги низом ёки моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом билан назарда тутилган бундай ёрдамни ишлаб чиқариш таннархига киритинг
.
Моддий ёрдам иш ҳақидан фарқли равишда мажбурий хусусиятга эга эмас: иш берувчи корхонада бундай имконият бўлган тақдиргина уни тўлаб бериши мумкин.
Ёрдамни тўлаш, миқдорлари ва уни амалга оширишнинг тартиби асослари рўйхатини меҳнат ёки жамоа шартномаларида ёхуд корхонанинг бошқа ички ҳужжатларида белгилаб қўйинг. Масалан, моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги низомда.
Корхонангиз ўз ҳужжатларида қоидаларни белгиламаган тақдирда ҳам моддий ёрдам кўрсатишингиз мумкин. Бу ҳолатда жисмоний шахснинг аризаси ва раҳбарнинг буйруғи асос ҳисобланади.
Агар ёрдамни белгиланган ҳолатларда кўрсатиш меҳнат ёки жамоа шартномасида ёхуд бошқа ички ҳужжатда назарда тутилган бўлса, бу ходимларга иш берувчилардан ушбу ҳолатлар содир...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter