Qoʻshimcha EHFni qanday rasmiylashtirish kerak

02.10.2026
author avatar

Aziz HOShIMOV

soliqlar boʻyicha ekspert
author avatar

Irina AXMETOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– қўшимча ЭҲФни расмийлаштириш;
– қўшимча ЭҲФ шакли ва тўлдириш тартиби;
– қуйидаги ҳолларда қўшимча ЭҲФнинг расмийлаштирилиши:
товар қайтарилганда;
битим шартлари ўзгарганда;
харидорга чегирма берилганда;
буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечганда.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • ВМнинг 12.06.2024 йилдаги 330-сон қарори;
  • ВМнинг 18.03.2025 йилдаги 168-сон қарори;
  • Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори;
  • ВМнинг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори;
  • Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони (Солиқ кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак);
  • ВМнинг 20.07.2026 йилдаги 393-сон қарори.
Маълумот учун

2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар мустасно) ихтиёрий равишда 6% ставкада ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади .

«Соддалаштирилган» ҚҚС ҳақида батафсил тавсияларда ўқинг.

Қўшимча ЭҲФни қачон расмийлаштириш керак

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бирламчи (тузатиладиган) ҳужжат маълумотларига (миқдор, нархга), унда белгиланган якуний сотиш суммаси ҳисоб-китоби ва шу суммага боғлиқ бўлган ҚҚС суммасига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилаётганда расмийлаштирилади. Бунда тузатиш киритилиши ЭҲФнинг дастлабки вариантида хатога йўл қўйилганлигини англатмайди.

Эътибор беринг
Товарларни юклаб жўнатиш билан реализация қилинганда ЭҲФ электрон товар-транспорт юк хати (ЭТТЮ) билан...