Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак

09.04.2025
author avatar

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– фуқароларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар;
– имтиёзли даромадлар;
– солиқдан қисман озод қилинадиган даромадлар;
– солиққа тортилмайдиган даромадларнинг бошқа турлари;
– алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилган имтиёзлар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • 15.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1001-сон Қонун;
  • Президентнинг 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Фармони;
  • МИВнинг 17.10.2024 йилдаги 184-сон, 10.10.2024 йилдаги 2024-21-сон СК ва МБ бошқарувининг 08.10.2024 йилдаги 364-В-сон қарори;
  • Президентнинг 22.11.2024 йилдаги ПҚ-403-сон Қарори;
  • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун;
  • Президентнинг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармони.

ЖШДС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 378380-моддаларида белгиланган. Имтиёзлар қуйидагиларга тақдим этилади:

  • жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифалари учун;
  • даромадларнинг алоҳида турлари бўйича.

Фуқароларнинг айрим тоифалари учун қандай имтиёзлар тақдим қилинади  

Айрим тоифадаги шахсларнинг даромадлари тўлиқ ёки қисман ЖШДСдан озод этилиши мумкин

 

Даромадлари ЖШДСдан тўлиқ озод этилган жисмоний шахслар

 

Жисмоний шахслар

Даромад тури

Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса

Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари

Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса

Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган барча...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг