Сотув (қайтариш) чекида номенклатура қандай акс эттирилади
Тавсияда:
– онлайн-НКТ чекида мавжуд бўлиши шарт бўлган товар ҳақидаги маълумотлар;
– чекдаги мажбурий номенклатура: онлайн-касса қандай созланади;
– онлайн-НКТга киритиш учун номенклатурани шакллантиришда товар ҳақидаги маълумот тайёрлаш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори;
- Президентнинг 06.10.2025 йилдаги ПҚ-296-сон қарори;
- ВМнинг 23.01.2026 йилдаги 23-сон қарори;
- Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони.
Онлайн-НКТ чекида товар ҳақида қандай маълумотлар бўлиши керак
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида белгиланган 25 та реквизитнинг 7 таси реализация қилинаётган товарларни тавсифлайди. Чекдаги маълумотлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши учун ишни қандай ташкил қилишни кўриб чиқамиз.
Харид таркибига кирган ҳар бир товар бўйича чекларда қуйидагиларни кўрсатинг:
- номи;
- МХИК;
- ўлчов бирлиги;
- маркировка қилинаётган товарнинг маркировка белгиси;
- миқдори;
- қиймати (сотувчининг хоҳишига кўра ёзув нарх ва чегирмалар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши мумкин);
- ҚҚС ставкаси ва суммаси (айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларнинг чекларида солиқ ставкаси кўрсатилмайди).
Бундан ташқари, фискал маълумотлар оператори чекларда товарнинг келиб чиқишини (олди-сотди, хизмат кўрсатиш, ўз ишлаб чиқариши) кўрсатишни тавсия қилади.
Товар ҳақидаги маълумотларни уни ассортиментингиздаги бошқа маҳсулотлардан фарқлаш осон бўладиган тарзда кўрсатинг
.
Чекдаги мажбурий номенклатура: онлайн-касса қандай созланади
Онлайн-НКТни икки босқичда созлаш мумкин:
1) савдо бошланишидан олдин – товарларни савдо шохобчасига ташриф буюрувчиларга сотишни бошлашдан олдин;
2) касса чекини бериш вақтида.
Онлайн-НКТ хотирасида ассортиментингиздаги товар ва хизматлар ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотларни кўрсатсангиз, онлайн-НКТ чекида товар...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter