Нақд пул билан операциялар қандай амалга оширилади
Тавсияда:
– нақд пулни кассага қабул қилиш;
– нақд пул кассага қабул қилингандаги ҳаракатлар;
– нақд пул кирим қилинганини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– ҳисоб-китоб ҳисобрақамидан пул олишдан кўзланган мақсадлар;
– ҳисоб-китоб ҳисобрақамидан пул олиш;
– нақд пул олиш учун комиссияни ҳисобга олиш;
– пулни кассадан бериш;
– нақд пул кассадан берилгандаги ҳаракатлар;
– пулни ишончнома асосида бериш;
– кассадан нақд пул берилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– касса қолдиғи лимити;
– нақд пулни банкка топшириш;
– банкка нақд пул топширилишини расмийлаштириш;
– нақд пулнинг банкка топширилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– нақд пул сақланишини таъминлаш;
– касса ҳужжатларини сақлаш муддатлари;
– касса операциялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилмаслик учун жавобгарлик.
Юридик шахслар қуйидагилар билан ҳисоб-китоб қилганда ёки операцияларни бажарганда нақд пулдан фойдаланади:
- жисмоний шахс билан (товарлар, ишлар, хизматларни сотишда нақд пул қабул қилиш, товарларни қайтаришда нақд пул бериш, ишлар ва хизматларни қабул қилишдан бош тортилганда);
- ходимлар билан (иш ҳақи, мукофот пули ва нафақани тўлашда, хизмат сафари учун нақд пулни ҳисобдор шахсга беришда, ортиқча берилган нақд пуллар ва ҳисобдор шахслар фойдаланмаган суммалар қайтариб олишда);
- таъсисчилар – жисмоний шахслар билан (устав капиталига улушларни қабул қилиш ва қайтаришда, қарзлар, текинга берилган молиявий ёрдамлар, дивидендлар тўлашда);
- маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва товарларни сотувчилар билан;
- банк билан (банк кассасига нақд пул топширишда ва банк ҳисобварағидан уни олишда).
Қонунчиликда корхона ва ташкилотларнинг якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилиши тақиқланмаган. Лекин амалиётда улар фақат пул ўтказиш орқали ҳисоб-китобларни амалга оширяптилар, чунки банк бу мақсадлар учун нақд пул ажратмайди, келиб тушаётган нақд пул тушумини эса инкассация қилиш керак.
Касса операцияларини амалга оширишнинг умумий тартибини касса операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги ички ҳужжатда – Низомда белгилаш мақсадга мувофиқдир. У касса ҳужжатларини шакллантириш ва уларни сақлаш тартибини белгилайди, нақд пулнинг сақланишини, ш.ж. банкдан корхонага ташишда бут сақланишини таъминлашни ва бошқа масалаларни тартибга солади.
Низомнинг намунасини бу ердан олиш мумкин:
- нақд пул тушумига эга бўлмаган корхоналар учун – бу ерда;
- нақд пул тушумига эга бўлган қорхоналар учун – бу ерда.
Нақд пулни кассага қандай қабул қилиш керак
Нақд пулни ташкилот кассасига қуйидагилар киритади:
- кассир-операциячи (сотувдан нақд тушумни);
- кассир (ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловларни тўлаш, умумий овқатланиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва бошқа мақсадларда банк ҳисобрақамидан чек бўйича олинадиган пулни);
- ҳисобдор шахслар (фойдаланилмаган суммаларни);
- ходимлар (нақд пулда берилган қарзни қайтариш ва зарарни қоплашда);
- муассислар (устав капиталига ҳисса, қарз ёки молиявий ёрдам кўринишида).
Нақд маблағлар қандай манбадан олинганига қараб уларни олинган кунда ташкилот кассасига келиб тушганини ҳужжатлар билан расмийлаштиринг (кирим...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter