Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Тавсияда:
– умумий овқатланиш фаолиятидаги асосий тушунчалар;
– умумий овқатланиш корхоналари фаолиятидаги ҳуқуқий хавфлар:
тўлақонли ҳисобга олмаслик;
хабардор қилувчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги;
санитария нормаларининг бузилиши;
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хизматларини кўрсатиш қоидаларининг бузилиши;
– умумий овқатланиш корхоналарининг бухгалтерияга оид ҳисоб сиёсатини шакллантириш хусусиятлари.
Қуйидагилар Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасини тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар ҳисобланади:
- Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари;
- Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари;
- «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун;
- Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0027-22-сон СанҚваН) (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 14.07.2022 й. 14-сон қарори билан тасдиқланган);
- Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига оид гигиена меъёрлари (0366-19-сон СанҚваН) (бош давлат санитария врачи томонидан 25.05.2019 йилда тасдиқланган);
- «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун.
Умумий овқатланиш фаолиятидаги асосий тушунчалар
Умумий овқатланиш корхонаси – умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиб, пазандачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрловчи, реализация қилувчи ва истеъмол қилинишини ташкил этувчи юридик шахс.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter