Товар ва хизматларга нархлар қандай белгиланади
Тавсияда:
– ташкилот нархларининг таъсири;
– нарх сиёсатини танлаш;
– нарх сиёсатига таъсир қилувчи омиллар;
– нарх сиёсати мазмуни;
– нарх сиёсатини ишлаб чиқиш алгоритми;
– нархни аниқлаш;
– нархларни қайта кўриб чиқиш;
– нарх белгилаш ва солиқ назорати.
Ташкилот нархлари нимага таъсир қилади
Нархлар даражасига, масалан, қуйидагилар боғлиқ:
- ташкилотнинг фойда даражаси. Агар товарларга бўлган талаб имкон берса, нархларни оширишингиз, шу билан ташкилотнинг даромади ва фойдасини оширишингиз мумкин;
- ташкилотнинг бозордаги улуши. Бунинг учун рақобатчилар нархларини яхши билиш ва ўз нархларингизни шундай тартибга солиш керакки, товар нафақат истеъмол сифатлари, балки нархи бўйича ҳам юқори даражада жозибадор бўлиб қолсин;
- бозор улушини ошириш. Энг кўп сондаги харидорларни жалб қилиш учун нархларни амалга оширилган харажатлар даражасида ёки озгина «қўшув» билан белгиланг.
Товар ва хизматларга нархларни аниқлаш қоидаларини, шунингдек нархларни қайта кўриб чиқиш шартларини ташкилотнинг нарх сиёсатида мустаҳкамлаб қўйинг.
Қандай нарх сиёсатини танлаш керак
Нарх сиёсати сизнинг мақсадларингизга боғлиқ. Мақсадларнинг ўзгариши нарх сиёсатининг ўзгаришига олиб келади. Масалан:
- агар бозорга мутлақо янги товар чиқараётган бўлсангиз, энг юқори нарх белгиланг, чунки ҳозирча рақобатлашадиган ҳеч ким йўқ. Айниқса, янги товар одатда реклама ва тарғиб қилиш учун катта харажатларни талаб қилади, уларни қоплаш керак. Кейинчалик қиймат талабнинг ўзгаришига қараб босқичма-босқич камайиб боради;
- паст нархлар сиёсати бозордаги ўз улушингизни тез эгаллаш, товарга бўлган талабни рағбатлантириш имконини беради....

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter