Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
Тавсияда:
– қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини юритиш зарурияти;
– ташкилотда меҳнат дафтарчаларини юритиш учун масъул;
– меҳнат дафтарчасида ёзувларни юритиш:
меҳнат дафтарчасининг титул варағида ходим тўғрисидаги маълумотларни ва ёзувларни киритиш:
ишга қабул қилиш тўғрисида;
доимий бошқа ишга ўтказиш тўғрисида;
меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида;
Қуролли Кучлар органларида хизматда бўлган вақти тўғрисида;
малака ошириш тўғрисида;
олий таълим ташкилотида ўқиганлиги тўғрисида;
ўриндошлик асосида ишлаганлиги тўғрисида;
вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисида;
бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тўғрисида;
– меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тузатиш;
– меҳнат дафтарчасини бериш.
Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини юритиш керакми
2020 йил 1 январдан Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) амал қилади, унда ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчалари шакллантирилади
. Шу билан бирга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини юритиш бекор қилинмаган, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома амал қилишда давом этмоқда. Шу боис иш берувчи электрон меҳнат дафтарчасини ҳам, агар ходимда мавжуд бўлса, қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ҳам параллель равишда юритиши шарт. Агарда сизга меҳнат фаолиятини биринчи марта бошлаётган ёки уни 2020 йил 1 январдан кейин бошлаган ходим ишга жойлашаётган бўлса – унга фақат электрон меҳнат дафтарчаси юритилади. ЯММТ жорий этилганидан кейин ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (меҳнат биржалари) меҳнат дафтарчаларининг қоғоз бланкаларини беришни тўхтатди, шу сабабли ташкилотлар уларни сотиб ололмайди.
Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси уни 2020 йилдан кейин йўқотган ва дубликатини олмаган ходимда ҳам бўлмаслиги мумкин. Бу вазиятда унинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар фақат ЯММТда акс эттирилади.
Шунингдек, ўриндошлик асосида ишловчиларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси юритилмайди. Ўриндошлик асосида ишловчи ишга жойлашганда унинг ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этади. Ўриндошнинг меҳнат дафтарчасини асосий иш жойидаги иш берувчи юритади. Ишга қабул қилинганда ўриндош унинг ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этади
. Ўриндошнинг меҳнат дафтарчасини асосий иш жойидаги иш берувчи юритади.
Ташкилот чет эл фуқаросини ишга қабул қилди. У унинг келиб чиқиш мамлакатида берилган меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилинганлиги тўғрисида ёзув киритишни сўрамоқда.
Иш берувчи бошқа давлат томонидан берилган чет эллик ходимнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини юритишни давом эттириши шартми?
– Шарт эмас.
Бошқа давлатда тасдиқланган намунадаги меҳнат дафтарчасидан фойдаланиш ва унга чет эллик ходимнинг иш даври тўғрисидаги ёзувларни киритиш мумкин эмас.
Ўзбекистонда бошқа давлатлар томонидан берилган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини юритиш назарда тутилмаган. ЯММТда фуқаролигидан қатъи назар, Ўзбекистонда ишлаётган шахсларнинг электрон меҳнат дафтарчалари шакллантирилади.
Агар чет эллик ходимга унинг Ўзбекистонда ишлаётганлиги далилини тасдиқловчи расмий ҳужжат керак бўлса, у ўзининг электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани мустақил равишда ёки иш берувчи ёрдами билан ЯММТ орқали юклаб олиши мумкин.
Агар қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлса, уни ташкилотда 5 кундан ортиқ ишлаган ходимларга нисбатан Йўриқномага мувофиқ юритинг. Меҳнат дафтарчалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари сифатида кадрлар бўлимида ёки уларни бериш учун масъул бўлган шахсда сақланади. Ушбу шахс ёки бўлим ишга қабул қилинганда ходимлардан қабул қилинган барча меҳнат дафтарчаларининг ҳисобини махсус Китобда юритиши керак. Унинг шакли Йўриқномага 3-иловада белгиланган.
Меҳнат дафтарчаларини юритиш
КИТОБИ
|
Т/р |
Меҳнат дафтарчасини қабул қилиш ёки тўлдириш санаси |
Меҳ. дафтари эгасининг Ф.И.Ш. |
Меҳ. дафтарча. серия ва сон рақами |
Ходим-нинг мутахас. ва касби. |
Ходим ишга қаб. қилин. бўл. номи (лав.) |
Ходимни ишга қаб. қил. асос бўл. буй. санаси ва сон рақами |
Меҳ. даф- |
Янги мех. | ||

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter