Иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш тартиби

12.11.2025
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– иш вақтидан ташқари иш тушунчаси;
– иш вақтидан ташқари иш учун талаблар ва чекловлар;
– ходимнинг иш вақтидан ташқари ишга розилиги;
– иш вақтидан ташқари ишни компенсация қилиш;
– иш вақтидан ташқари ишни расмийлаштириш.

Эътибор беринг

Қуйидагиларга мувофиқ тавсияга ўзгартиришлар киритилди: 

  • ВМнинг 14.11.2024 й. 758-сон қарори;
  •  2025 йил учун иш вақти ҳисоб-китоби, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 25.12.2024 йилда 01/00-04/15-13168-сон билан тасдиқланган;
  • 11.11.2025 й. ЎРҚ-1095-сон Қонун 

Нима иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланиши мумкин

Иш вақтидан ташқари иш – иш берувчи томонидан ходимни унинг учун белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари ишга жалб этиш . Иш вақтининг давомийлиги турли ходимларда турлича бўлиши мумкин. Бу уларга қандай турдаги иш вақти белгиланганига боғлиқ – нормал, қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти. Бу ҳақда батафсил тавсияда ёзган эдик.

Нормал иш вақти давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак.

5 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги иш (смена) давомийлиги кўпи билан 8 соатни ташкил этади.

6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги иш (смена) давомийлиги 7 соатдан ошмаслиги керак. Бу режимда ташкилотлар иш вақтини ҳафта учун жами 40 соатдан ошмайдиган қилиб белгилайдилар. Вариантлар турлича бўлиши мумкин. Айтайлик, ходимлар ҳафтада 5 кун 7 соатдан, шанба куни эса 5 соатдан ишлайдилар (35 + 5 = 40). Бошқа ташкилотда ҳафтада 4 кун (душанбадан пайшанбагача) – 7 соатдан, 2 кун (жума-шанба) – 6 соатдан ишлайдилар (28 + 12 = 40).

Бунда ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қисқартирилган иш вақти белгиланадиган айрим тоифадаги ходимлар мавжуд . Шунингдек, иш берувчи билан келишувга кўра ходим тўлиқсиз иш вақтида ишлаши мумкин. Тегишинча, бундай ходимларда (қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти билан) иш соатларининг меъёри умумбелгиланган...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг