Ходим вафот этганда иш берувчининг моддий жавобгарлиги
Тавсияда:
– ходимнинг вафот этганлиги муносабати билан моддий жавобгарликнинг юзага келиши;
– ходимнинг ҳаётига зиён етказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
– ходимнинг вафот этганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;
– ходимнинг вафот этганлиги муносабати билан зиён қопланишини расмийлаштириш;
– юридик шахс-иш берувчининг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши ҳолатида тўловлар.
Ходимнинг вафот этганлиги муносабати билан иш берувчининг моддий жавобгарлиги қачон юзага келади
Агар ходимнинг соғлиғига иш берувчининг айби билан зарар етган бўлса, ходимда мулкий йўқотишлар юзага келади. У вақтинча ёки доимий равишда аввалги иш ҳақини олиш имкониятидан маҳрум бўлади, даволаниш учун қўшимча харажатларни амалга оширишга мажбур бўлади ва ҳоказо. Ходим вафот этган тақдирда эса, одатда, моддий таъминотдан маҳрум бўладиган шахслар мулкий зарар кўрадилар.
Шунинг учун, агар ходимнинг вафоти меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етиши натижасида юз берган бўлса, иш берувчи ушбу ходим боқувчи бўлган шахслар олдида моддий жавобгар бўлади. Боқувчининг вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарар ўлим қуйидаги ҳолларда юз берганда уларга қоплаб берилади:
- иш берувчининг айби билан – у соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-техник, санитария-гигиена, даволаш-профилактика чораларини таъминламаганлиги (меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, саноат санитарияси қоидаларига риоя қилмаслик ва ҳоказо) сабабли
;
- ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари бажарилаётганда:
– иш берувчининг ҳудудида: офис, ишлаб чиқариш, омбор ва бошқа хоналарда;
– иш берувчининг ҳудудидан ташқарида: меҳнат мажбуриятларини хизмат сафарида бажараётганда, иш берувчининг топшириғини сайёр тарзда бажараётганда (масалан, ҳайдовчи офис учун...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter