Айланма-сальдо қайдномаси маълумотларини қандай текшириш керак

01.01.2026
author avatar

Лола Каримова

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Ҳар ойда солиқ ҳисоботини тузишдан олдин, шунингдек молиявий ҳисоботни тузишдан олдин айланма-сальдо қайдномаси (АСҚ) бўйича маълумотларни солиштиришни амалга оширинг. Бу хатоларни жиддий тус олмасдан ва текширувлар вақтида ҳужжатларни узоқ давр учун тиклашни талаб қилмасдан олдин аниқлаш ва тузатиш имконини беради.

Маълумот учун
Чек-варақ: чоракни хатоларсиз қандай ёпиш кераклигини тавсияда ўқинг.

Жадвалда энг кенг тарқалган хўжалик операциялари келтирилган. Келтирилган субҳисобварақлар шартли равишда бўлиши мумкин.

 

Ҳисобварақ

Нималарга эътибор бериш керак

Текширув мақсади

Қандай текширилади

0100,
0200

Кирим қилишнинг тўғрилиги, АВнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши, фойдаланишга топширилган санадан бошлаб амортизация ҳисобланиши

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини тўғри аниқлаш, активлар ҳаракатини назорат қилиш

1. Ҳар ойда амортизация жадвалини шакллантиринг: объект, топшириш санаси, амортизация нормаси, эскириш суммаси.

2. Бухгалтерия ва солиқ ҳисоб сиёсатига асосан амортизация нормалари ва гуруҳлари бўйича АВнинг тўғри тақсимланишини кузатиб боринг.

3. 01.01.2025 йилдан бошлаб эскиришни фойдаланишга топширилган санадан бошлаб бухгалтерия ҳисоби ҳамда солиқ ...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг