Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин

15.07.2026
author avatar

Гулнора НИЗАМУТДИНОВА

Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– давлат мулкини ижарага олиш учун сўров юбориш;
– давлат мулкининг ижара шартномасини тузиш;
– давлат кўчмас мулки бўйича ижара тўловини белгилаш;
– давлат кўчмас мулки ижараси учун ҳисоб-китоблар;
– давлат мулки ижарага берилганда ҚҚС тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари;
– давлат кўчмас мулки ижарага берилганда имтиёз ва преференциялар бериш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга ВМнинг қуйидаги қарорларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби махсус Низом билан белгиланган. 

Унинг амал қилиши қуйидагиларни ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • чет элдаги давлат мулкини;
  • ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудларни;
  • касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари (асбоб-ускуналари билан бирга) ҳамда бошқа бино ва иншоотларини;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг алоҳида тартиб ўрнатилган ёпиқ ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларини;
  • театр-томоша корхоналарининг томоша кўрсатиш заллари ва майдонларини;
  • давлат ташкилотларининг хизмат турар жойларини;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, умумий фойдаланишдаги ерлар (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари), давлат ташкилоти балансида бўлмаган ерлар ва захира ерларни;
  • ер ости бойликларини;
  • интеллектуал мулк объектларини;
  • Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ижарага беришнинг ўзгача тартиби белгиланган давлат мулкларини.

Ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналари ижарага олувчиларга «E-auksion» тизимида ўтказиладиган танлов асосида ижарага берилади. Таълим ташкилотлари ошхоналарини ижарага бериш тартиби тегишли Низомнинг 5-бобида белгиланган.

Ҳудуди 10 000 кв.метрдан, баҳоланган қиймати БҲМнинг 5 000 бараваридан ошмаган ҳамда 6 ой давомида сотилмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган муниципал кўчмас мулк объектлари (Нукус шаҳри, вилоятлар ва туман (шаҳар) марказлари ҳамдаТошкент шаҳри туманлари бундан мустасно) 2 йил ичида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида ижарага берилади  :

  • тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри – 10 йил муддатга;
  • халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга – дастлабки йил ижара тўлови ундирмасдан, 5 йил муддатга...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг