Операциялар ва ишончли бошқарув объектига солиқ солиш тартиби
Тавсияда:
– ИБ операцияларига ҚҚС солиш ва ЭҲФни расмийлаштириш;
– ИБ операциялари бўйича акциз солиғининг пайдо бўлиши;
– ИБ натижалари бўйича фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш;
– ИБ бўйича ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг пайдо бўлиши;
– ИБ объекти бўйича мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар.
Ишончли бошқарувда (ИБ) баъзи солиқлар ИБ доирасидаги аниқ операциялар – реализация, ижара, акцизли операциялар (ҚҚС, акциз) бўйича, бошқалари умуман ИБ натижаси бўйича (фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ); учинчилари ИБ объектига эгалик қилиш туфайли (мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурслари ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар) вужудга келади.
ИБда турли асосларга кўра қандай солиқлар юзага келишини, уларни ким тўлаши шартлигини ва бу тарафларнинг ИБ шартномасида белгиланган роллари билан қандай боғлиқлигини кўриб чиқамиз.
Ишончли бошқарув операциялари бўйича ҚҚСни қандай тўлаш керак
Солиқ кодексига кўра, ИБ доирасида ҚҚС бўйича солиқ тўловчининг мажбуриятларини бошқарувчи бажаради
. Бироқ Солиқ кодекси нормаси ва мавжуд солиқ маъмуриятчилиги тизими ўртасида зиддият мавжуд.
ИБ шартномасида, шунингдек таъсисчи ва бошқарувчининг солиқ ҳисоб сиёсатида ролларнинг тақсимланишини мустаҳкамланг.
Амалдаги солиқ маъмуриятчилиги схемаси турли шахсларда ҚҚС мақсадлари учун айланмаларни ва фойда солиғи мақсадлари учун даромадларни тан олиш имконини бермайди. Шунинг учун ЭҲФ ва ИБ бўйича аксарият ҳужжатлар амалда бошқарувчи номидан эмас, балки муассис ёки наф олувчи номидан расмийлаштирилади. Бошқарувчи фақат ушбу операцияларни бошқаради.
Кўрсатилган схемада бошқарувчида қандай солиқ солиш режими мавжудлигининг аҳамияти йўқ.
Агар таъсисчи ҚҚС тўловчиси бўлса, ИБ шартномаси бўйича ЭҲФ таъсисчи номидан ҚҚС билан тақдим этилади.
ҚҚС мулкни ИБга топширишда эмас, балки кейинги солиққа тортиладиган операциялар: ижара, меҳмонхона хизматлари, товарларни реализация қилиш, хизматлар кўрсатиш, мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва бошқа реализация оборотларида юзага келади
.
ИБ операциялари бўйича харидорга ЭҲФ таъсисчи номидан тақдим этилади. ИБнинг солиққа тортиладиган операциялари учун товарлар ва хизматлар бўйича «кириш» ҚҚС муассисда ҳисобга олинади....

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter