Хорижий компания ваколатхонасида ҳисоб қайси валютада юритилади

preview

«Болгария компаниясининг Ўзбекистонда тижорат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқисиз ваколатхонаси бош офис томонидан хорижий валютада молиялаштирилади. Ваколатхонада Ўзбекистон фуқаролари ҳам ишлайди, уларга тўловлар миллий валютада амалга оширилади. Ваколатхона хўжалик операциялари ҳисобини чет эл валютасида – тўлов кунида қайта ҳисоблаган ҳолда юритиши мумкинми?»

Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ жавоб берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавобларининг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.

 

– Кўриб чиқилаётган вазиятда бухгалтерия ҳисобини ваколатхона бош компанияда қабул қилинган меъёрларга мувофиқ юритади. Ўзбекистонда у молиявий ҳисобот тақдим этмайди ва бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайди .

Бунда солиқ тўловчи ёки солиқ агенти солиқ солиш мақсадида ҳисобни миллий валютада ҳисоблаш усули бўйича юритади .

Шундай қилиб, бундай ваколатхона бухгалтерия ҳисобини хорижий валютада юритиши мумкин, солиқ ҳисобини эса Ўзбекистон миллий валютасида (сўмда) юритиши керак.

 

 

Пул маблағлари Пул маблағлари Пул маблағлари /uz/publish/doc/text213657_horijiy_kompaniya_vakolathonasida_hisob_qaysi_valyutada_yuritiladi