Бухгалтерия ҳисоби
Материал санаси 06.02.2025
Тавсияда: – асосий воситалар балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинган ҳолатлар; – балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган асосий воситаларни ҳужжатлаштириш; – балансдан ташқари счётларда асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби. ... 

Материал санаси 11.06.2025
«Корхона плиталар ишлаб чиқариш заводини қурмоқда. Ишга тушириш ва созлаш ишлари босқичида хом ашё ишлатилади ва синов маҳсулоти, шу жумладан нуқсонли маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу жараёнларни қандай расмийлаштириш керак? Қандай ҳужжатлар асосида ТМЗ ҳисобдан чиқарилади? Буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обунчиси илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 16.05.2025
«2025 йил апрель ойида корхонанинг яккабошчилик асосидаги таъсисчиси корхона устав фонди миқдорини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. УФни камайтириш ҳисобига тўланадиган сумма учун таъсисчи аризасида маблағлар ўтказилган карта рақамини кўрсатди. Банкдаги ҳисобрақамига тўловдан сўнг, карта таъсисчининг ўғлига тегишли эканлиги аниқланди». Таъсисчининг компания ҳисобрақамидан бевосита улушининг тўланадиган қисми суммаларини ўз қариндошларига ўтказиш ҳуқуқи борми ва бундай операциянинг солиқ оқибатлари қандай, бу обуначининг илтимосига биноан «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 02.05.2025
«Ходима 2023 йил 1 декабрдан бошлаб 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлган. Сўнгра, 2025 йил 20 январдан у ишга чиқди ва жами 3 ой ишлагач, 2025 йил 16 апрелдан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. Нафақани ҳисоблашда ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаш усулини аниқлашда муаммо юзага келди. МК 257-моддаси 7-қисмини (тўлиқ ишланмаган ой) қўллаган ҳолда нафақа миқдори 77 млн сўмни ташкил этди. МК 257-моддаси 3-қисмини қўллаб, ўртача ойлик иш ҳақини 25,3 га бўлиш орқали ҳисоблаганда – нафақа миқдори 63 млн сўмни ташкил этади. Фарқ – сезиларли ва иш берувчи учун ўртача иш ҳақини тўғри аниқлаш муҳим. Агар ходима тўлиқ йил ишламаган бўлса ва ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишланмаган ой мавжуд бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаш учун ўртача кунлик иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак?» Обуначининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 01.05.2025
«Хусусий корхона директори бинони балансдан чиқариб, ўзига жисмоний шахс сифатида расмийлаштирмоқчи. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Бинога бўлган мулк ҳуқуқини компаниядан директорга ўтказишни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Обуначининг илтимосига кўра саволларга «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Жамолиддин ВАККАСОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 29.04.2025
«Корхона 2024 йилда БАА резиденти бўлган етказиб берувчига бўнак тўлади. Хизмат кўрсатиш далолатномаларини 2025 йилда имзолаймиз. 2025 йил учун БАА резидентлигини тасдиқловчи сертификатни хизмат кўрсатувчи 2026 йилнинг ёзида олади. Шундан сўнг уни қўш солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим нормаларини қўллаш учун бизга тақдим этади. Шартнома суммаси норезидент даромадидан олинадиган солиқ суммасини ўз ичига олади. Биз солиқни ушлаб қоламиз ва бюджетга тўлаймиз. 2026 йилда сертификатни олгандан сўнг, солиқни қайтарамиз ва норезидентга юборамиз. Буларнинг барчасини бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА изоҳлади: ... 

Материал санаси 25.04.2025
«Ташкилот рецепт асосида бериладиган дори воситаларини импорт қилади. Етказиб бериш шарти CPT – Тошкент. Товарни етказиб бериш жойи – Нижний Новгород. Товарга мулк ҳуқуқи товарни биринчи ташувчига топшириш пайтида ўтади. Контракт шартларига ва ФК 185–186-моддаларига, 4-сон ва 22-сон БҲМСга кўра, импорт ТМЗларни харидорга мулк ҳуқуқи ўтган санада ҳисобга олиш керак. Бироқ 26.10.2022 йилдаги ПҚ-411-сонли қарорда импорт бўйича базавий (сотиб олиш) қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланиши кўрсатилган: Қ = Шқ + Б + Бх, бунда Кс – импорт қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг божхона юк декларацияси тўлдирилган санадаги Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб белгиланган шартномавий қиймати. Импорт қилинаётган дори воситаларини қайси санада ҳисобга олиш керак? БЮД санасида (айнан қайси БЮД), контракт шартларини ҳисобга олмаган ҳолдами? Ёки жўнатиш ҳужжатларига мувофиқ мулк ҳуқуқи ўтган санадами?» Обуначи илтимосига кўра, саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.04.2025
«Февраль ойида хорижий ҳамкорга товар учун 6 168 евро миқдорида (курс – 13 507,50 сўм) бўнак тўладик. Март ойида яна 6 168 евро ўтказдик, курс 14 044,41 сўм. Жами бўнак (100%) 12 336 еврони ташкил этди. Товарни апрель ойида 12 336 евро суммасида (курс 14 779,40 сўм) олдик. Агар бўнак қисмларга бўлиб – икки транш билан тўланган бўлса, импорт товарни қандай қилиб (қайси валюта курсида) тўғри кирим қилиш керак?» Обуначи илтимосига кўра саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.04.2025
«Ҳали бир йил ишламаган ходим касаллик таътилига чиқди. Янги ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак?» Обуначининг илтимосига кўра, «Норма» кадрлар хизмати раҳбари, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Валерия ЛЯНДРЕС саволларга жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.04.2025
«Компания ўзининг АВни реализация қилиб, тугатиш жараёнини бошлашни режалаштирмоқда. Таъсисчилар орасида норезидент-жисмоний шахс бор. Хорижий иштирокчининг улуши билан қандай иш тутиш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра, саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 15.04.2025
«Ходим ўз иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун ишончли шахсни ваколатли қилиш ҳуқуқига эга ФК 137-м. Ходим ўз иш ҳақини онасининг пластик картасига тўлаш ҳақида ариза ёзган ва нотариал тасдиқсиз ишончнома тузган. Иш берувчи ходимнинг иш ҳақини ишончнома ва ариза бўйича учинчи шахснинг пластик картасига тўлаши мумкинми?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.04.2025
«Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш доирасида ташкилот кўплаб кўчатлар экади. Уларни ҳисобга олишда биз муаммоларга дуч келмоқдамиз, агар дарахт кўчатлари тутмаган бўлса, уларни қандай ҳисобдан чиқаришни билмаймиз. Шунингдек, уларни АВ таркибига киритиш ёки материаллар сифатида тан олишни ҳам билмаймиз». Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ... 

Материал санаси 28.02.2025
«Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 18.02.2025
«Етказиб берувчи бизга товар жўнатди. Унинг бошқа хорижий компания олдида қарзи бор. Биз ушбу учинчи шахсга тўловни амалга оширишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, солиқ оқибатлари ва ҳужжатлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари қандай бўлиши ҳақида маълумот берсангиз?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.02.2025
«Ўзбекистонда янги хорижий ишлаб чиқариш компанияси иш бошлайди. Мамлакат ичида товаримизни сотиш экспортга жўнатиш деб ҳисобланадими? Бизнинг вазиятимизда солиққа тортишнинг қандай жиҳатларини билиш керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 27.01.2025
«Компания электромобиллар ва бошқа электр автомототранспорт воситаларини қувватлаш хизматларини кўрсатади. Тўловни воситачилик ташкилоти - тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилиш (эквайринг) ташкилотчиси орқали олади. Бундай хизматни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 22.01.2025
«Корхона ходимни Қозоғистонга 5 кунлик хизмат сафарига юборди. Корхонада Хизмат сафарлари тўғрисида низом ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ ходимга кунига 50 АҚШ доллари миқдорида кундалик тўлов берилди. Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган кундалик меъёрлар кунига 25 АҚШ долларини ташкил этади. Ходим хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботини ёпиш учун барча ҳужжатларни, шу жумладан кундалик харажатлар бўйича ҳужжатларни тақдим этди. Меъёрдан ортиқча кундалик тўловлар бўйича ходимнинг даромадини ва ижтимоий солиқ, ЖШДС, ШЖБПҲ ажратмаларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.01.2025
«Ташкилот хизмат кўрсатиш учун К-savdo тизими орқали 3 йил муддатга кўчма савдо жойларини сотиб олди. Ушбу жойларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан ҳисобга олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди: ... 

Материал санаси 04.01.2025
«Корхона металл юк контейнерини ижарага бермоқда. Ижара шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Контейнер учун ижара тўловини ҳисоблашда 1 кв. м учун минимал ижара тўлови ставкаси қўлланиладими?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.12.2024
«Хизмат кўрсатувчи қандайдир сабабларга кўра ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмади. Шунинг учун биз ўзимизнинг бирламчи ҳужжатимизни расмийлаштиришимиз керак. Булар қандай ҳужжатлар бўлиши керак?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ...