ЖШДС бўйича проактив ҳисоботнинг меҳнат сарфини камайтириш учун «E-ijara» тизимида нималар ўзгарди

preview

2026 йил 10 апрелга келиб Солиқ қўмитаси «E-ijara» тизимида қатор янгиланишларни амалга оширди. Хусусан, идора ер участкаларига нисбатан минимал ставкаларни қўллашни бекор қилди, антенна-мачта қурилмалари учун ижарани рўйхатдан ўтказишни соддалаштирди, солиқни ҳудудлар бўйича тақсимлаш масаласини маълум даражада ҳал этди.

Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz сайтида:

Янги материалларни Телеграм-каналда кузатиб бориш қулай.

Эътибор беринг

Материаллардан нусха кўчириш ва фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.

 

2026 йил март ойи охирида Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиевнинг солиқ тўловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Мақсад – ЖШДС бўйича проактив ҳисобот муаммоларини ҳал қилиш.

Янги тартиб ваъда қилинган соддалаштириш ўрнига бухгалтерларнинг, айниқса йирик ташкилотлардаги меҳнат сарфини бир неча баробарга ошириб юборди. Солиқ идораси ҳисоботни тубдан қайта ишлашга ва асосий техник тўсиқларни бартараф этишга ваъда берди.

Бугунги кунда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 

1. Ер участкалари бўйича минимал ставкаларнинг бекор қилиниши

Идора ер участкаларига нисбатан минимал ижара ставкалари қўлланилмаслигини тасдиқлайди. Тегишли техник тузатишлар «E-ijara» ахборот тизимига киритилган.

 

2. Антенна-мачта қурилмалари учун ижарани соддалаштириш

Илгари турар жойлардаги томлар ва ер участкаларини ижарага олиш шартномалари бўйича тизим у ерда яшовчи шахсларни кўрсатишни талаб қилар эди. Бу антенналар ёки базавий станцияларни жойлаштириш учун ижарага олинадиган объектларга нисбатан қўлланилмас эди.

Эндиликда турар жойлар учун шартномаларни рўйхатдан ўтказиш тизимида янги ижара тури – антенна-мачта қурилмалари (АМҚ) қурилиши учун – пайдо бўлди. Шунингдек, ер участкалари ижарага берилганда ижарачи ташкилот ходимларининг ЖШШИРини мажбурий киритиш талаби бекор қилинди.

 

3. ЖШДСни ҳудудлар бўйича тақсимлаш

Ижарага олинган мол-мулк жойлашган ҳудудлар бўйича солиқни тақсимлаш масаласи ҳозирча қўшимча жамланма маълумотлар даражасида ҳал этилди. «E-ijara» ААТда ҳар бир ижара шартномаси бўйича минимал миқдор ва ижара ҳақини қўллаш бўйича маълумотлар жадвал кўринишида ишлаб чиқилди ва жойлаштирилди.

ЖШДС бўйича ҳисоботда ижарага олинган мол-мулк жойлашган жойлар бўйича тўлов манбаида ушлаб қолинган солиқни автоматик равишда шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Қабул қилинган таклифлар бўйича навбатдаги яхшиланишлар май ойигача кутилмоқда...

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text214538_jshds_buyicha_proaktiv_hisobotning_mehnat_sarfini_kamaytirish_uchun_e-ijara_tizimida_nimalar_uzgardi