Юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ бекор қилинди
2019 йилдан юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ бекор қилинди (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонунга қаранг).
Бугунги кунда юридик шахслар болалар ўйин автоматлари, шунингдек автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш билан боғлиқ фаолият бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар.
2019 йилдан бошлаб олинадиган даромаддан келиб чиққан ҳолда янада адолатли солиқ солинишини таъминлаш учун ушбу фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ бекор қилинади.
Юқоридаги хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар қўлланиладиган солиқ солиш тизимига қараб белгиланган тартибда ушбу фаолиятдан тушган даромадларга тушум таркибида солиқ соладилар.
Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.
«Norma» профессионал ривожланиш марказида А. Тошхўжаева ўтказадиган семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.
- Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бекор қилинди
- Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси пасайтирилади
- Солиқларни тўлиқ тўламай, хато қилганини ўзи аниқлади - камроқ пеня тўлайди
- Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган тўловлар кетма-кет иккинчи йил камайтирилмоқда
- ЯСТ – 2019: йиллик айланмага қараб тўланади, базавий ставка пасайтирилади