Янгиликлар

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси пасайтирилади

26.12.2018

2019 йилдан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси миқдори камаяди, уни кичик корхоналар тўлай бошлайди. Бу 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонунда назарда тутилган.

 

Бугунги кунда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 5%ни ташкил этади. 2019 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2%гача пасайтирилади.   

 

Мол-мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • норматив муддатларда белгиланмаган жиҳозлар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига мол-мулк солиғи икки карра оширилган ставкада тўланади;
  • 4.09.2018 йилдаги ПҚ–3928-сон қарорда белгиланган тартибда самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан чиқарилган хулоса асосида норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бўйича Солиқ кодексида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юзасидан назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмайди.  

 

2019 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар – ишловчилар сони ва маҳсулот реализацияси ҳажмидан қатъи назар, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлайдилар. Илгари бу солиқни тўламасдилар.

 

Айни пайтда қуйидагилар сақланиб қолади:

  • ягона ер солиғини тўловчиларни мол-мулк солиғидан озод қилиш, ушбу солиқ бўйича эса имтиёзлар бериш;
  • бино ва иншоотлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар учун, шу жумладан илгари хусусийлаштирилган объектлар, шунингдек норматив муддатда ўрнатилмаган жиҳоз ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари бўйича солиқ оширилган ставкаларда ҳисоблаб чиқарилади.                                                                                  

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

«Norma» профессионал ривожланиш марказида А. Тошхўжаева ўтказадиган семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь