Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бекор қилинди

preview

 

2019 йилдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бекор қилинади. 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонун билан Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилди.

 

Бугунги кунда умумбелгиланган солиқ солиш тизимини қўлловчи корхоналар (нотижорат корхоналар ва кичик бизнес субъектларидан ташқари) давлат мақсадли жамғармаларига (ДМЖ) 3,2%лик ставкада ажратмаларни тўлайдилар. Улар соф тушумдан тўланади (айрим фаолият турларига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда). 

 

2019 йилдан бошлаб ДМЖга ажратмалар бекор қилинади.

 

Тушумдан тўланадиган ажратмаларнинг бекор қилиниши Ўзбекистон солиқ тизимини солиқ солишнинг халқаро амалиётида қабул қилинган стандартларга яқинлаштиради. Ажратмаларнинг бекор қилиниши корхоналарнинг солиқ юкини енгиллаштиради ҳамда бўшаган маблағларни инвестицияларга, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва ходимларнинг меҳнат ҳақини тўлашга йўналтириш имконини беради. Бошқа томондан, бу солиқ маъмуриятчилигини соддалаштиради ва солиқ назорати самарадорлигини оширади.   

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

«Norma» профессионал ривожланиш марказида А. Тошхўжаева ўтказадиган семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

 

 

СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар СКга ўзгартиришлар /ru/publish/doc/text146775_davlat_maqsadli_jamgarmalariga_ajratmalar_bekor_qilindi