Янгиликлар

Асосий фондларни қайта баҳолаш индекслари янгиланди

04.01.2019

 

Давлат статистика қўмитаси 2019 йил 1 январь ҳолатига асосий фондлар қийматини қайта баҳолашнинг янги индексларини ишлаб чиқди.

 

Эслатиб ўтамиз, асосий фондларни қайта баҳолаш чоғида индекс усулини қўллаш учун ҳар йили 31 декабрга қадар индекслар ишлаб чиқилади ва ОАВда эълон қилинади (1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандига қаранг).

 

Индексация асосий фондлар қийматини инфляция даражасини инобатга оладиган махсус индексга тузатишни назарда тутади. Мол-мулк қийматини қўшимча баҳолаш индекс қайта баҳолашнинг натижаси ҳисобланади. Асосий воситаларнинг қайта баҳоланган қиймати мол-мулкка солинадиган солиқни ҳисоблашда ҳисобга олинади.

 

Қайта баҳолаш индексларини юклаб олиш.

 

Шунингдек эслатиб ўтамиз, 2019 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси миқдори камаяди. Батафсил – бу ерда.

 


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь