Полезное для бухгалтера в декабре:
Солиқлар - 2019. Энг муҳими
2019 йил 30 январь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида Азиза Тошхўжаева “Солиқлар - 2019. Энг муҳими” семинарини ўтказади.
Семинарда иштирокчилар 2019 йилда қуйидаги солиқларни ҳисоблаш ва тўлашга доир энг муҳим ўзгаришлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар:
- қўшилган қиймат солиғи;
- фойда солиғи;
- ресурс солиқлари – мол-мулк, ер ва сув солиқлари;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
- ягона ижтимоий тўлов;
- ягона солиқ тўлови.
Семинар молиявий хизматлар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари ва бошқа манфаатдор шахслар учун мўлжалланган.
Семинарда иштирокчилар:
- бюджетга тўланадиган суммаларни оптималлаштириш;
- пеня ва жарима санкцияларига тушиб қолмаслик учун нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини билиб оладилар.
Тренинг якунлари бўйича иштирокчилар тарқатма материаллар – экспертнинг тақдимоти, солиштирма жадваллар, кўп учрайдиган саволларга жавобларни оладилар.
Ҳавола орқали ўтиб, ҳозироқ семинарга ёзилинг.