Янгиликлар

Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби

13.02.2019

«Norma» профессионал ривожланиш маркази «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби» ўқув курсига таклиф этади. Машғулотлар 2019 йил 20 февралда бошланади.  Ажратилган жойлар сони чекланган. Ҳозироқ ёзилинг!

 

Курс унинг иштирокчиларига собиқ ЯСТ тўловчилари учун қуйидаги «янги» солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг энг муҳим қоидалари билан танишиш имконини беради:

  • қўшилган қиймат солиғи;
  • фойда солиғи;
  • ресурс солиқлари – мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун.

 

Курс молиявий хизматлар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари ва бошқа манфаатдор шахслар учун мўлжалланган.

 

Курсда иштирокчилар қуйидагиларни ўрганишади:

  • пеня ва жарималарга тушиб қолмасдан солиқларни тўғри тўлаш;
  • ҳисоб-китоблар ва ҳисобот шаклларини тўғри тўлдириш;
  • бюджетга тўланадиган суммаларни оптималлаштириш;

 

Ўқув курслари Ўзбекистонда ягона бўлган солиқларга доир онлайн дастурларни қўллаган ҳолда олиб борилади, бу орқали амалий тестлар ва вазифалар ёрдамида солиқ солишнинг барча қоидаларини ўзлаштириш мумкин бўлади. 

 

Тренинг якунлари бўйича иштирокчилар электрон шаклда тарқатма материаллар – Норма экспертлари томонидан тайёрланган ўзига хос солиқ навигатори, кўп учрайдиган саволларга жавобларни қўлга киритадилар. 

 

Курснинг давомийлиги 60 акад.соат, шундан 24 акад.соат – бевосита машғулотлар, 36 акад.соат – масофали ўқув. Курс қуйидаги схема бўйича ўтказилади:

 

ҚҚС – учта 4 соатлик амалий машғулотлар, ҳар бир машғулот оралиғида – 3-5 кун онлайн тестлар, матнлар ва вазифалар ёрдамида олинган билимлар мустаҳкамаланади;

 

Фойда солиғи – иккита 4 соатлик амалий машғулотлар, ҳар бир машғулот оралиғида – 3-5 кун онлайн тестлар, матнлар ва вазифалар ёрдамида олинган билимлар мустаҳкамаланади;

 

Ресурс солиқлари – тест ва вазифалардан фойдаланилган ҳолда битта 4 соатлик амалий машғулот.

 

Бевосита машғулотлар жадвали билан Сиз «Машғулотлар жадвали»да (бошқарув панелининг ўнг томонида) танишишингиз мумкин. 

 

Маърузачи – МАДРАИМОВА Нигора Раҳимовна, "Nortern Light Business Group" МЧЖ молиявий ишлар бўйича директори, ДСИда 28 йил солиқ тафтишчиси, 25 йил 3-ранг солиқ хизмати маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

 

Ҳавола орқали ўтиб ёзилинг.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь