ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларини такомиллаштирмоқда

preview

Идоралараро эксперт гуруҳи модернизациялаш билан шуғулланмоқда, дея хабар беради ДСҚ. Янги версияни 2019 йил июлда тақдим этиш режалаштирилмоқда.

 

Қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

 

  • электрон рақамли имзо мавжуд бўлишини назарда тутмаган ҳолда (бу жисмоний шахслар учун айниқса долзарб тусга эга) солиқ тўловчининг шахсий кабинетини идентификациялаш ва унга киришнинг муқобил усуллари яратилмоқда;

 

  • кабинетнинг бош саҳифасига кирган солиқ тўловчига ҳисобланган солиқлар, тўланадиган барча турдаги солиқлар бўйича мавжуд қарздорлик ва ортиқча тўлов ҳақида ахборот берилади. Жисмоний шахсларга мавжуд солиқ солиш объектлари (мол-мулк) тўғрисида, солиқ агентлари томонидан тўланган, жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи тўғрисида ахборот ҳам берилади;  

 

  • шахсий кабинет ичидаги навигацияни соддалаштириш мақсадида «Менинг ҳужжатларим», «Менинг ҳисоботларим», «Солиқларни тўлаш», «Хизматдан фойдаланиш», «Хизматлар кўрсатилаётгани ҳақида билиш» блоклари пайдо бўлади;

 

  • хизматлар кўрсатилаётгани ҳақида ахборот олиш, солиқ органлари билан ўзаро ёзишмалар олиб бориш, электрон солиқ ҳисоботлари ва декларацияларни қабул қилиш имконияти кенгайтирилмоқда. Ушбу барча ахборотни солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан ташқарида, турли мобил ускуналар орқали ҳам олиш мумкин бўлади;

 

  • электрон ҳужжат кўринишида тақдим этилган электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижалари электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланишини таъминловчи тизим яратилмоқда. Бу электрон ҳужжатлар нусхаларини сўровга биноан тақдим этиш учун қоғозга чиқариш жараёнини соддалаштиради ва уларнинг асллигини текшириш имконини беради.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text148238_dsq_soliq_tulovchilarning_shahsiy_kabinetlarini_takomillashtirmoqda