Бизнес МЧЖ шаклини танламоқда

preview

2019 йил 1 мартдаги ҳолатга кўра рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 361,2 мингтани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу давридагидан 17,1% кўпдир, дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси.  

Иқтисодий фаолият турлари бўйича савдо соҳасига – 23,8%, саноатга – 17,6%, қурилишга – 9%, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигига – 7,5%, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларга – 6,2%, ташиш ва сақлашга – 4%, ахборот ва алоқага – 2,1%, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишга – 2%, иқтисодий фаолиятнинг бошқа соҳаларига 27,8% тўғри келади.

 

Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг кўпчилиги Тошкентда (73 600), Тошкент (31 879), Фарғона (31 251), Андижон (28 755) ва Самарқанд вилоятларида (27 230) жойлашган.

 

Янги ташкил этилган корхоналар кўпинча масъулияти чекланган жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини танламоқдалар.

 

 

 

Кўрсатилган санага келиб хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 8 056 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда уларнинг сони 41,1% ўсди. Асосий қисми Россия Федерацияси, Туркия, ХХР, Қозоғистон ва Корея Республикаси ҳиссасига тўғри келади.