Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
2019 йилги солиқ қонунчилиги тўпламини қаердан сотиб олиш мумкин
knigi.uz интернет-дўкони ўрнатиладиган CD-диск версиясидаги «Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини эътиборингизга ҳавола этади.
Буюртма расмийлаштирилган кундаги ҳолатга кўра Солиқ кодекси, барча қонунлар, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, шунингдек бошқа норматив ҳужжатлар сизнинг нусхангизга киритилади.
«2019 йилги Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги» тўплами босма версиясининг сотиб бўлинган ададига кирган барча материалларни, айнан Солиқ кодекси ва қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон нашрдан топасиз:
- Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020–2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида;
- Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида.
Электрон тўпламдаги барча ҳужжатлар ўзбек ва рус тилларида берилган.
Нашр раҳбарлар ва бухгалтерлар, олимлар ва солиқ ҳуқуқи соҳасидаги амалиётчилар – судьялар, адвокатлар, солиқ органлари ходимлари, юрисконсультлар, аудиторлар, иқтисодий ва юридик олий таълим муассасалари ўқитувчилари, аспирантлари, талабалари, шунингдек амалдаги солиқ қонунчилиги бўйича тўлиқ ахборот олишни хоҳловчилар барча кишилар учун мўлжалланган.
Ҳавола орқали ўтиб, буюртмани расмийлаштириш мумкин.