Янгиликлар

Қўшилган қиймат солиғи тўғрисида мультфильмлар

20.03.2019

NORMA компанияси қўшилган қиймат солиғи тўғрисида бир қатор мультфильмларни яратди. Бу мультфильмлардаги ҚҚС мавзуси барча фойдаланувчилар учун тушунарли тилда баён этилган. Улар buxgalter.uz сайтида жойлаштирилган.

 

Директор учун ҚҚС ҳақида суратга олинган мультфильмда асосий каҳрамонлар улгуржи фирма директори Анвар Собирович ва бош бухгалтер Анзират опа ҳисобланади. Анзират опа директорга ҚҚС тўғрисида атрофлича маълумот беради. Булар билан бу ерда танишишингиз мумкин: https://buxgalter.uz/gallery/video/nds_director_uz

 

Бундан ташқари бухгалтерлар учун ҳам мультфильмлар ишланган. Уларда ҚҚС ўзи нима, уни кимлар тўлайди, ҚҚСга доир бешта парадокс ҳақида гап боради. Уларни бу ерда кўришингиз мумкин: https://buxgalter.uz/gallery/video/nds_buhgalter_uz

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь