Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган ихтиёрий бадаллар

preview

Шахсий томорқаси ҳисобидан даромад олувчи ва, тегишинча, ушбу фаолиятдан иш стажига эга бўлиши мумкин бўлган, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар масаласига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Бугунги кунда шахсий томорқалар фойда олиш манбаи бўлибгина қолмай, келгусида пенсия олиш учун ҳам асос бўлади. 2018 йил 1 июлдан бошлаб деҳқонларга ҳамда қорамол ёки 50 бошдан ортиқ хонаки парранда боқувчи камида 4 сотихлик ер эгаларига 1 ЭКИҲ миқдорида суғурта бадали тўлаган ҳар бир йил учун стаж ҳисобланади.

 

«Шахсий томорқа участкасида меҳнат қилаётган фуқаро ҳақиқатан ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёхуд чорвачилик ёки паррандачилик билан шуғулланаётгани ҳақида маҳалла фуқаролари йиғинидан маълумотнома олишининг ўзи кифоя. Кейин у мазкур маълумотнома ва паспорт билан ҳудудий солиқ инспекциясига мурожаат қилиб, тўловни ўтказади», – деди Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари ПЖ сектор мудири Аброр Холматов.

 

Ўтган йили миллионга яқин фуқароларимиз ушбу имкониятдан фойдаландилар.

 

Шу билан бирга 2018 йил августдан бошлаб меҳнат мигрантларининг ҳам, башарти йилига 4 ЭКИҲ тўлаган бўлсалар, иш стажи ҳисобга олина бошлади. Илгари йилига 12 ЭКИҲ тўлашлари талаб этилар эди.

 

mf.uz материаллари асосида.