Маслаҳатлар

Январь ва февраль учун ШЖБПҲ Халқ банки тизимида қандай акс эттирилади

04.04.2019

Жорий йилнинг январь ва февраль ойлари учун ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботлари жўнатилганидан кейин ходимлар бўйича қайд этилган ШЖБПҲ маълумотлари Халқ банки тизимида акс этмаганлиги ҳолатига деярли барча бухгалтерлар тўқнаш келдилар.

Бунда жорий йилнинг март ойи учун ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисоботларни апрелдаёқ жўнатганлар ДСҚ ва Халқ банки тизимлари интеграцияланганини кўрдилар. Ходимлар бўйича ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларга доир барча маълумотлар Халқ банки тизимида тўғри акс эттирилган экан.

Бироқ январь–февраль ойлари учун Халқ банки тизимида акс этиши керак бўлган ходимлар бўйича ШЖБПҲ ҳисобланмаларини нима қилиш керак? Жавоб: январь ва февраль ойлари учун ШЖБПҲ реестрларини Халқ банки тизимида янгитдан ўтказиш лозим.

Халқ банки мутахассисларининг тушунтиришларича, жорий йилнинг январь ва февраль ойлари учун ҳали тизимда ўтказилмаган тўлов топшириқномалари Халқ банки тизимида кўриниши (фаол бўлиши) лозим (суратга қаранг).

Уларни ўтказиш зарур. Бунинг учун илгаригидек (2019 йил 1 январгача) ШЖБПҲ реестрлари тизимига ЭРИ билан кириш, «Реестрни қўшиш» тугмасини босиш ва тўлов топшириқномасини танлаш лозим.

 

Ушбу тўлов топшириқномаси асосида корхона ходимлари бўйича бўлинган ШЖБПҲ реестрларини тузиб, уларга тўланадиган ШЖБПҲ суммаларини кўрсатиш зарур (худди илгари қилинганидек). Сўнг ШЖБПҲ реестрини жўнатиш лозим. Тизим уларни қабул қилиб олади.

Март ва ҳ.к. ойлар учун кейинги барча ҳисоботлар Халқ банки тизимига автоматик равишда интеграцияланади. Яъни бухгалтерлар кейинги ҳисобот даврларида ортиқча ҳаракат қилишларига ҳожат қолмайди.

 

Татьяна Лимарева.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь