Фойда солиғи қандай ҳисобланади, тўланади ва у бўйича ҳисобот берилади
«Норма» ПРМда Нигора Мадраимованинг 12 ва 13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига қабул ниҳояланмоқда.
Курс молиявий хизматлар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари ва бошқа манфаатдор шахслар учун мўлжалланган.
Илгари ЯСТ тўлаган курс иштирокчиларига 2019 йил учун фойда солиғини тўғри ҳисоблаш ва тўлашга доир энг муҳим қоидалар, шунингдек семинар иштирокчиларининг саволларига жавоблар, таклифлар билан танишиш имкони берилади.
Маърузачи - Мадраимова Нигора Раҳимовна, “Nortern Light Business Group” МЧЖ молиявий ишлар бўйича директори, ДСИда 28 йил солиқ тафтишчиси, 25 йил 3-ранг солиқ хизмати маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, ҳавола орқали ўтиб ёзилиш мумкин. Шошилинг, ажратилган ўринлар сони чекланган.
- Фойда солиғи. Барчаси ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот ҳақида
- Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш тартиби
- Ҳаммаси фойда солиғи ҳақида: ким қийинчиликларни енга олади
- СКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади
- ДСҚ тушунтиради: фойда солиғи бўйича аванс тўловларини талаб этиш қонунийми?