Давлат хизматлари QR-код орқали кўрсатилади

preview

Фарғона шаҳар Давлат хизматлари марказида INFOLAND ўрнатилди. У фуқароларга тезкор ва шаффоф хизмат кўрсатишни таъминлаш ҳамда мурожаат этувчиларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини янада шакллантириш мақсадида хизматлар ҳақида тўлиқ маълумот беради.

INFOLANDда Давлат хизматлари маркази кўрсатадиган хизматлар номи ва уларнинг QR-коди мавжуд. QR-кодни сканерловчи смартфондаги махсус мобил илова ёрдамида ўзини қизиқтирувчи хизмат тўғрисида тўлиқ ахборот олиш мумкин. Мисол учун, хизматдан фойдаланиш учун зарур ҳужжатлар, давлат божи суммаси, хизмат кўрсатиш муддати, ваколатли орган ва б.

Бўлажак инвесторларга зарур хизматлар қўшимча равишда рус ва инглиз тилларида тақдим этилган.

 

 

Давлат хизматлари агентлиги материаллари асосида.