Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7,5 млн сўмдан берилади

preview

Ўзбекистон Президенти 23 апрель куни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан тегишли Фармонни имзолади.

 

Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ДХХга пул мукофотини тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлаш топширилди.

 

9 май – Хотира ва Қадрлаш, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш куни.  Фахрийлар бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшиб келмоқдалар, дейилади ҳужжатда.

 

Байрам кунлари Ватанимиз озодлиги ва шаъни-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ташкил этилади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text149985_ikkinchi_jahon_urushi_qatnashchilari_va_nogironlariga_75_mln_sumdan_beriladi