Солиқчилар қурилиш соҳасидаги қонунбузарликларга эътибор қаратдилар

01.05.2019

Тошкент шаҳар ҳокимлигида якка тартибдаги иморатлар сифатида расмийлаштирилган кўп квартирали турар жойлар қурилиши масаласи муҳокама қилинди.

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қурувчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳоллари кўп учраётганини кўрсатиб ўтди. Хусусан, тадбиркорлар олди-сотди шартномаларида уйларнинг қийматини пасайтириб кўрсатганлар, касса аппаратисиз ва ташкилотни лозим даражада рўйхатдан ўтказмай ишлаганлар, юзлаб ишчиларни ноқонуний равишда ёллаганлар. Оқибатда бюджетга солиқ тушумлари тўлиқ келиб тушмаган.

Айни пайтда солиқ органлари вазиятни ўрганмоқдалар. Натижалар яқин орада эълон қилинади.

 

ДСҚ ахбороти асосида.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал