Янгиликлар

Бухгалтер бўлишни хоҳловчилар диққатига

17.05.2019

«Норма» ПРМ «Бухгалтерия ҳисоби – нолдан балансгача» ўқув курсига таклиф қилади. Машғулотлар 28 май куни соат 9:30 да бошланади.

Ушбу ўқув дастуримиз бухгалтерия ҳисоби соҳасига эндигина қадам қўймоқчи бўлган, лекин бироз иккиланаётган кишиларнинг бухгалтерия тўғрисидаги шубҳа-гумонларига барҳам беради.

Масофадан туриб ўқиганда асосий ишингиздан чалғимай, ўзингизга қулай вақт ва жойда таълим олиш имкони бўлади. Курснинг ўқув режасида ўқитувчи билан бевосита мулоқот қилиш, ундан маслаҳатлар олиш, ўқув синфларида оралиқ ва якуний синовлар ташкил этилиши назарда тутилган.

Маърузачи - МАДАЛХОНОВА Ҳулкар Рустамовна, олий маълумотли мутахассис, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича 14 йиллик, ўқитувчилик фаолиятида 8 йилдан ортиқ тажрибага эга.

 

Курсга ёзилиш

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь