Қонунчиликдаги янгиликлар

Кредит ташкилотларига истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганликлари учун жарима солинади

27.05.2019

Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низом янги боб билан тўлдирилди (23.05.2019 йилдаги 622-9-сон рўйхат рақамига қаранг). Тузатишлар 3 ойдан кейин кучга киради.

Ҳужжатга банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузганлик учун санкцияни киритдилар. Бу ҳолда жарима миқдорлари қуйидагиларга нисбатан:

  • тижорат банкига - банк устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг 0,1%игача миқдорини (амалдаги қийматда 100 млн сўмни ташкил қилади);

  • микрокредит ташкилотига - микрокредит ташкилоти устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг 0,1%и миқдорини (амалдаги қийматда 2 млн сўмни ташкил қилади);

  • ломбардга - ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорини ташкил этади (амалдаги қийматда 2 027 300 сўмни ташкил қилади).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2019 йилдан кучга киради.


 Олег Заманов.


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь