Амалдорлар мулки ва даромадларини декларация қилади

preview

Бу Президентнинг 27.05.2019 йилдагиЎзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонида назарда тутилган.

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бунда техник инфратузилмани ва зарур дастурий таъминотни яратишга оид зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутиш лозим.

 

Олег Заманов.