Янгиликлар

Солиқ органлари мутахассисларини аттестациядан ўтказиш якунлари чиқарилди

29.05.2019

Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди.

Пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1 100 нафардан ортиқ ходимлари орасидан 43%и аттестациядан муваффақиятли ўтди, 32%и шартли равишда аттестациядан ўтказилди, 25%и эса билимини тасдиқлай олмади.

Илгари хабар берилганидек, бўшаган лавозимларга очиқ танлов ўтказиш йўли билан янги ходимлар қабул қилинади.

 

ДСҚ Ахборот хизмати материаллари асосида тайёрланди.


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь