Халқаро форум – бухгалтер ва аудитор касбининг ривожланиш истиқболлари

preview

Молия вазирлиги Евросиё минтақасидаги мамлакатларнинг IFAC аъзолари ва аъзоликка номзодлари учун Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Этика кодекси бухгалтер ва аудитор касбининг асоси сифатида: чақириқлар ва имкониятлар» мавзусидаги Халқаро конференцияда ва «Евросиё минтақасидаги бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал ташкилотларининг ролини ошириш» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.

Халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ривожлантиришнинг келгуси йўналишларини аниқлаш, шунингдек Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ва Аудитнинг халқаро стандартларини (АХС) жорий қилишда бухгалтерлар ва аудиторларнинг профессионал ташкилотлари ролини ошириш, профессионал ташкилотларнинг энг яхши халқаро амалиётга мувофиқлиги даражасини ошириш конференция ва давра суҳбатининг асосий мақсади ҳисобланди.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасини тартибга солувчи давлат органлари: Россия Федерацияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакиллари, шунингдек Жаҳон банки, Бухгалтерлар халқаро федерацияси (ИФА) экспертлари, МДҲ мамлакатлари бухгалтерлар ва аудиторларининг профессионал жамоат ташкилотлари, илмий ходимлар ва бошқалар маъруза қилди.

Конференцияда Профессионал стандартлар (IAASB, IESBA, IAESB, IPSASB) бўйича бошқарувчи директор Жеймс Ганн (James Gunn) Аудит ва ишончни таъминлаш халқаро стандартлари Кенгашининг (IAASB) охирги ишланмалари ҳақида тақдимот қилди.

Бухгалтерлар учун этиканинг халқаро стандартлари Кенгаши (IESBA) раиси Ставрос Томадакис (Dr. Stravros Thomadakis) корпоратив молиявий ҳисоботларни тайёрлашнинг самарали тизимида этиканинг муҳимлиги, муаммо ва истиқболлари ҳақида маъруза қилди.

IFACнинг сифат ва ривожланиш бўйича катта техник менежери Мария Чувашева қуйидаги долзарб мавзулар бўйича презентация материалларини тақдим қилди:

  • молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жаҳонда ва минтақада жорий этиш мавқеи;
  • IFACнинг интеллектуал мулки бўйича талабларнинг шарҳи;
  • стандартларни қабул қилиш ва жорий этиш жараёнида касбларнинг роли.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси вакиллари мамлакатимизда олиб борилаётган бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги ислоҳотлар амалиёти бўйича чиқишлар қилишди.

 

Тақдим қилинган маърузалар ва тақдимот материаллари натижаларига кўра, тадбир иштирокчилари бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг миллий тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг (уйғунлаштиришнинг) амалий масалаларини муҳокама қилишди.

Молия вазирлигининг ахбороти асосида.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text151206_halqaro_forum_-_buhgalter_va_auditor_kasbining_rivojlanish_istiqbollari