Яна битта лицензия учун буюртмани онлайн бериш мумкин

preview

ЯИДХПда янги хизмат жорий этилди – Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун янги лицензия олиш.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2009 йилдаги “Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш      тартибини      янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 126-сон қарори ва ушбу ҳужжат билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом бу соҳадаги тартибга солувчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Низомга мувофиқ, лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Хизмат юридик шахсларга ярим автоматик режимда кўрсатилади ва ЭРИ мавжуд бўлишини талаб этади.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text151442_yana_bitta_licenziya_uchun_buyurtmani_onlayn_berish_mumkin