Янгиликлар

II чоракда ким кузатувга тушган

24.06.2019

Давстатқўмнинг сайтида (www.stat.uz) жорий йилнинг II чорагида танланма кузатувга тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати тасдиқланган ва эълон қилинган.

Бундай корхоналар тегишли сўровномаларни тўлдиришлари ва ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда тақдим этишлари зарур:

  • 1-KB kuzatuv (товарлар, ишлар, хизматлар реализация ҳажмларига эга микрофирмалар ва кичик корхоналар);
  • 2-KB kuzatuv (янгидан ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар);
  • 3-KB kuzatuv (ўтган йилда тушумга эга бўлмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар).

II чорак учун давлат статистика сўровномалари 2019 йилнинг 2 июлидан кечиктирмай корхона жойлашган жой бўйича статистика органларига  тақдим этилиши зарур.

Кузатув сўровномалари кўрсаткичлари ортиб бормайдиган якун билан аниқ ҳисобот даври –жорий йилнинг чораги учун  кўрсатилади.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь