Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Хом ипак ва ипак момиғи экспорти бўйича имтиёзлар қўлланилади
2019 йил 1 январдан қўлланиладиган солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайдиган экспорт қилинадиган хом ашё товарлари рўйхатига бироз тузатиш киритилди (31.07.2019 йилдаги ПФ-5777-сон Фармонга қаранг).
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда (реализация қилиш ҳажми) қисми юзасидан фойда солиғи ва ЯСТ бўйича камайтиради. Мазкур имтиёзни қўллашнинг қўшимча шартлари ва тартиби – бу ерда.
Бироқ бу имтиёз алоҳида рўйхатда кўрсатилган хом ашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек, халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Тузатишлар билан ундан чуватиб ўралмаган хом ипак (ТИФ ТН – 5002) ва ипак момиғи (ТИФ ТН – 5003 коди билан белгиланган товар позицияси таркибида жойлашган) чиқариб ташланди. Бинобарин, энди имтиёз ушбу товар турлари экспорт қилинган ҳолларда ҳам қўлланилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.