ДСИнинг устав фондига пул бадалидан ҚҚС тўлаш тўғрисидаги талабномасига қандай жавоб бериш лозим?

preview

Солиқ тўловчиларга устав капиталига пул маблағлари билан ҳисса киритиш бўйича операциялардан ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисида талабномалар келиб туша бошлади. Бу талабномаларга қандай муносабат билдириш лозимлиги хусусида - buxgalter.uz  маслаҳатларида.

ДСИ позицияси: Ташқи манбалардаги маълумотларга кўра, корхона – ҚҚС тўловчи бошқа ташкилот устав фондига пул бадалини ўтказган. Бироқ, солиқ тўловчи уни  ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти сифатида акс эттирмаган (Солиқ кодексининг 199-моддаси). Тўланиши лозим бўлган ҚҚС камайтирилган.

Корхона ҚҚС бўйича тузатилган ҳисобот топшириши ва бюджетга қўшимча ҳисобланган суммани тўлаши ёки солиқ тўланмаганлиги сабабларини ёзма равишда асослаши керак.

Талабномага жавоб:

№ ___  «___»_________20___й

_______________________________

Давлат солиқ инспекциясига

 

                                                        ______________дан  СТИР ________

20__йил «___» ___________ даги  __-сон Талабномага жавоб тариқасида қуйидагиларни маълум қиламиз.

Товарлар (ишлар,хизматлар)ни реализация қилиш обороти ҚҚС солиқ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 198, 200-моддалари). Бунда товар – бу  ишлаб чиқарилган ёки харид қилинган маҳсулот ёхуд қайта сотиш учун сақланаётган бошқа активлар (2-сон БҲМС “Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар” , 2-банди, АВ рўйхат рақами 483, 26.08.1998 й.).

Пуллар солиқ солиш ва бухгалтерия мақсадлари учун товар (иш, хизмат)лар ҳисобланмайди.

Пул – бу:

  • ҳар қандай товар ва хизматлар қиймат ўлчови бўлиб хизмат қиладиган, бевосита уларга айирбошлаш қобилиятига эга бўлган эквивалент;
  • тўлов воситаси.

Бинобарин, корхонанинг бошқа ташкилот устав фондига пул бадали ҚҚС солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Корхонанинг солиқ солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш обороти  ______ минг сўмни ташкил этди. (ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова 4-графаси 010-сатри), тўланиши лозим бўлган ҚҚС - _____ минг сўм (ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатри).

Шу тариқа, ҳисобот даври учун ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш учун асос мавжуд эмас, деб ҳисоблаймиз (Солиқ кодексининг 22, 198, 199, 200, 208-моддалари).

Директор                     ____________ Ф.И.О.                                   

Бош бухгалтер     ____________ Ф.И.О.