Яна қатор текширувларни бизнес-омбудсманни хабардор қилмасдан ўтказиш тақиқланди

preview

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига тегишли тузатишлар киритилди (28.11.2019 йилдаги ПФ-5884-сон Фармонга қаранг).

Унга қуйидагилар киритилди:

  • биринчидан,  нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини текшириш. Улар 2,5 йилда кўпи билан 1 маротаба 5 кундан ошмаган ҳолда ўтказилади. Бунда  қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда текширувлар ўтказилади (белгиланган 2,5 йилда кўпи билан 1 маротаба даврни инобатга олмаган ҳолда, таҳр.).

Шу тариқа, лицензиатлар-тиббиёт ташкилотларини текширувдан ўтказиш тартиби ва муддатлари уларнинг мулкчилик шаклига боғлиқ ҳолда чегараланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

Тадбиркорлик субъекти-тиббиёт ташкилотининг мулкчилик шакли

Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини текшириш тартиби

Текширув ўтказиш даврийлиги

Текширув ўтказиш муддати

Давлат*

Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда

Белгиланмаган.

Қуйидаги тарзда ўтказилади:

  • қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида;
  • хавфни таҳлил қилиш натижалари бўйича назорат қилувчи органлар ташаббусига кўра

1 дан 10 кунгача

Нодавлат

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида

Кўпи билан 2,5 йилда 1 марта.

Чекланмаган миқдорда:

  • қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида;
  • ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда

5 кундан ошмаган ҳолда

*Изоҳ. Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилган давлат тиббиёт унитар корхоналари лицензия олмасликка ҳақли бўлсаларда, белгиланган лицензия талабларини (мутахассисларнинг малака тоифасига нисбатан талаблардан ташқари) ва шартларини бажаришлари шарт.

  • иккинчидан, давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш. Текширувлар илгари ҳам ўтказилган, лекин ёнғин-профилактик тадқиқотлар кўринишида бўлган. Текширувлар даврийлиги қуйидаги объектларнинг ёнғин хавфи мавжуд бўлган гуруҳлардан келиб чиққан ҳолда сақлаб қолинади: 1-гуруҳ – бир йилда кўпи билан 1 марта; 2-гуруҳ – 2 йилда кўпи билан бир марта; 3-гуруҳ – 3 йилда кўпи билан 1 марта. Текширув муддати 10 кундан ошмайди (текширувлар 1 кун, 1-гуруҳдаги объектлар бўйича – 2 кун давомида ўтказилган, таҳр. изоҳи). Ушбу назорат тадбирлари якка тартибдаги тадбиркорларда ҳам ўтказилади.

Маълумот учун. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектлар ёнғин хавфлилиги мезонлари бўйича қуйидагича гуруҳланади:

Биринчи гуруҳ

Иккинчи гуруҳ

Учинчи гуруҳ

Президентнинг қарорлари билан ўта муҳим аҳамиятга молик объектлар жумласига киритилганлар ёки 1 ва 2-тоифали аҳамиятга молик объектлар;

ШНК 2.01.19-09  «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаш ва ёнғин хавфи даражаси бўйича тоифаларини белгилаш»га мувофиқ «А» ва «Б» тоифаларига киритилган объектлар;

пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш пунктлари ва пахтани қайта ишлайдиган корхоналар;

сақлаш ҳажмидан қатъи назар пахта терминаллари;

суткада 1000 тоннадан ортиқ қувватга эга бўлган дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлайдиган ва сақлайдиган корхоналар;

янги қурилган, реконструкция қилинган, кенгайтирилган, техник жиҳатдан қайта жиҳозланган ва капитал таъмирланган объектлар;

баландлиги 10 қаватдан ошадиган маъмурий ва жамоатчилик бинолари;

100 ва ундан ортиқ ўринли меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинг ва ётоқхоналар;

портловчи ва заҳарли моддаларни сақлаш учун мўлжалланган объектлар

ШНК 2.01.19-09  «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаш ва ёнғин хавфи даражаси бўйича тоифаларини белгилаш»га мувофиқ «В1» ва «В4» тоифаларига киритилган объектлар;

доимий равишда 50 ва ундан ортиқ киши бўлишига мўлжалланган тиббий ва соғломлаштириш муассасалари;

100 ва ундан ортиқ ўринга эга оммавий маданий тадбирлар ўтказиладиган объектлар ва маданий кўнгилочар муассасалар;

баландлиги 3 қаватдан 10 қаватгача бўлган маъмурий ва жамоатчилик бинолари;

100 дан ортиқ киши сиғадиган стадионлар ва манежлар;

деҳқон (озиқ-овқат), ихтисослашган ва буюм бозорлари (савдо мажмуалари);

100 тагача ўринга эга меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинг ва ётоқхоналар;

суткада 1000 тоннагача қувватга эга бўлган дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлайдиган ва сақлайдиган корхоналар

ШНК 2.01.19-09  «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаш ва ёнғин хавфи даражаси бўйича тоифаларини белгилаш»га мувофиқ «Г» ва «Д» тоифаларига киритилган объектлар;

биринчи ва иккинчи гуруҳга кирмайдиган объектлар

 

Мазкур ҳолатда ёнғин-профилактика текширувларига юридик мақом берилиши бизнес учун фойдали бўлади, чунки:

  • давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирлари бизнес-омбудсманнинг эътибор марказида бўлади;
  • тадбиркорлик субъектлари уларга нисбатан ўтказиладиган текширувлар тўғрисидаги ахборотларни онлайн тарзда олишлари мумкин;
  • тизимда рўйхатдан ўтказилмаган текширувлар ва улар натижасида юзага келган оқибатлар қонуний ҳисобланади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекциясининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувлар даврийлигига тузатишлар киритилди:

а) умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи, шу жумладан озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни 3 ойда кўпи билан 1 маротаба текширадилар. Ҳозир даврийлик озиқ-овқат маҳсулотлари турларига қараб белгиланади: сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш – ҳар ойда (лаборатория текширувлари), ун ва ош тузи ишлаб чиқариш – чоракда кўпи билан 1 марта (лаборатория таҳлили);

б) аҳолига диагностика, даволаш-профилактика хизматларни кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари алоҳида кичик гуруҳ сифатида киритилди. Уларни бир йилда кўпи билан 1 маротаба текширадилар. 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.03.2020 йилдан кучга киради. 

Олег Заманов.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text156087_yana_qator_tekshiruvlarni_biznes-ombudsmanni_habardor_qilmasdan_utkazish_taqiqlandi