Янги импорт божларига тузатиш киритилмоқда

preview

2020 йил учун тасдиқланган транспорт воситалари бўйича айрим ставкаларни пасайтиришга қарор қилинди (9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон қарорнинг 6-иловасига қаранг).

Бунда техник хатога йўл қўйилган – ўзгартиришлар 2020 йил учун ставкалар тасдиқланган Президентнинг 2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон қарорига эмас, балки 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон қарорига (2019 йил учун ставкалар) расмийлаштирилган. Шу туфайли амалиётда чалкашликлар юзага келиши мумкин.

Агар ҳаммаси жой-жойига қўйилса, қуйидаги манзара намоён бўлади:

ТИФ ТН коди

(2017 йил версияси)

Товар позициясининг тавсифи

Импорт божхона божи ставкаси

 (божхона қийматига нисбатан %да)

2019 йил 1 январдан бошлаб

(29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарор)

2020 йил 1 январдан бошлаб

режалаштирилган

(2.10.2019 йилдаги ПҚ-4470-сон қарор)

якуний

(9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон қарор)

8479 10 000 0

жамоат ишлари, қурилиш ёки бошқа шу каби ишлар учун ускуналар

мавжуд эмас

5

0

8702 40

фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган, ҳайдовчи билан 10 нафар ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари

мавжуд эмас

10

0

8703 80

фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган транспорт воситалари -

0

10

0

8704 90 000

фақат электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган моторли транспорт воситалари 

мавжуд эмас

мавжуд эмас

0

8711 60

электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтириладиган аравачалар

20

(ТИФ ТН 8711 коди бўйича товар позицияси таркибида)

20

(ТИФ ТН 8711 коди бўйича товар позицияси таркибида)

0

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2019 йилдан кучга кирди.

Олег Заманов.



 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text156327_yangi_import_bojlariga_tuzatish_kiritilmoqda