1 январдан онлайн-НКМ ва ЭҲФ мавжуд эмаслиги учун жарима солинмайди

preview

Техник хизмат кўрсатиш марказлари, онлайн-НКМ моделларининг давлат реестрларини тузиш ва электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимини тўлақонли ишга тушириш учун масъул органлар буни белгиланган муддатларда амалга оширишга улгурмаганликлари ҳақида кўп бор ёзганмиз.

Сизда ДСХО ходимининг маслаҳатига биноан сотиб олинган НКМ ёки бепул базавий онлайн-касса модули ёхуд масаланинг бошқа техник ечими бор-йўқлигидан қатъи назар, аккредитацияланган техник хизмат кўрсатиш марказлари пайдо бўлмагунча барибир онлайн-НКМга ўта олмайсиз. Улар эса ҳозирча йўқ. Бундан ташқари, ҳозир сотиб олинган аппаратни алмаштиришга ёки қайта созлашга тўғри келмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди, бу эса қўшимча харажатларни юзага келтиради.

Қуйидаги сабабларга кўра ЭҲФдан ҳам тўлақонли фойдалана олмайсиз:

  • амалдаги электрон ҳужжатлар айланмаси тизими хўжалик операцияларининг кўпгина муҳим хусусиятларини инобатга олмайди;
  • мавжуд НҲҲда ЭҲФ бўйича жуда муҳим саволларга жавоб йўқ;
  • ҳозирча атиги бир нечта ЭҲФ операторлари рўйхатдан ўтказилган, танлаш имкони кам.

buhgalter.uz таҳририятига қуйидаги мазмундаги кўплаб саволлар келиб тушмоқда:

 - «Бир саволимга жавоб берсангиз, онлайн-НКМ бўйича мораторий бериладими? Онлайн-НКМ ҳали давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигига қарамай, солиқчилар барчани уларни сотиб олишга мажбур қилмоқдалар. 1 январдан бошлаб жарима солиниши ҳақида бизни огоҳлантирмоқдалар».

– «Воситачилик савдоси билан шуғулланамиз. ЭҲФ тизимида фаолиятимизга оид хусусиятлар ҳисобга олинмаган. Январда ҳисобварақ-фактураларни қоғозда расмийлаштиришда давом этсак, нима бўлади?».

Жавоб берамиз: жарималар солинмайди. Мана, ҳужжатлардан иқтибослар:

       ●30.12.2019 йилдаги МВ (06/04-01-32/3953-сон) ва ДСҚнинг (12-37999-сон) қўшма хати:

«8. <…> Кўп сонли солиқ тўловчиларни электрон ҳисоб операторларига улаш зарурати туфайли, 2020 йил 1 июлга қадар солиқ органлари белгиланган тартибни бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўлламайдилар.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг, шу жумладан уларни қоғозда расмийлаштириш мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, янги тартиби етказилади.

Ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш тартиби ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилганига қадар солиқ тўловчилар 2019 йилда амалда бўлган тартибни қўллашлари керак .

Шунга ўхшаш тартиб онлайн касса аппаратларидан фойдаланишда ҳам қўлланилади».

30.12.2019 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги  ПҚ-4555-сон қарори:   

 «9. <…> Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда электрон ҳисобварақ-фактура тизими операторлари сонини кўпайтириш ҳамда операторлар билан ҳамкорликда 2020 йил 1 апрелгача электрон ҳисобварақ-фактуралар алмашиш тизимини тўлақонли жорий қилиш чораларини кўрсин;

электрон ҳисобварақ-фактуралар юритишга ўтган солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботларини топшириш тартибини соддалаштириш, шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн назорат-касса машиналар юритишдан бош тортганлик учун жавобгарлик чораларини жорий этиш бўйича таклифларни 2020 йил 1 июлгача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text156643_1_yanvardan_onlayn-nkm_va_ehf_mavjud_emasligi_uchun_jarima_solinmaydi